Ҳалқимизга доимо куч-қувват ва
илҳом бағишловчи бебаҳо мерос
Мамлакатимизда сўнгги беш йилда асрларга татигулик ишлар амалга оширилди. Жамиятни модернизациялаш ислоҳотлари қисқа муддатда ўз натижаларини бера бошлади. Давлат ва маҳаллий ҳокимият органлари халқ манфаатлари ҳамда эҳтиёжларидан келиб чиқиб, фаолият юритаётир. Фуқаролик жамияти аломатлари кенгаймоқда. Иқтисодиётнинг асоси — ўрта синф шаклланди. Мамлакатнинг иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий салоҳияти ўсди. Ўзбекистон атрофдаги қўшни ва бошқа хорижий давлатлар учун очилди. Мамлакатдаги демократик ўзгаришларни жаҳон жамоатчилиги эътироф этмоқда. Албатта, бу ўзгаришлар янги Ўзбекистон пойдеворини қуриш жараёни изчиллик билан давом этаётганини англатади.