Bosh konsulxona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

O‘zbekiston Respublikasining Istanbul shahridagi Bosh Konsulxonasi

O'zbekiston yangiliklari


Халқ ва ҳокимият ўртасидаги мустаҳкам кўприк

Маҳалла раислари сайлови ҳуқуқий демократик давлат барпо этишда муҳим аҳамиятга эга.


Ўзбекистонлик тадбиркорлар қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ишбилармонлик муҳитини ижобий баҳоладилар – Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази тадқиқоти

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг сўров натижалари шуни кўрсатдики, жорий йилнинг апрель ойида қишлоқ хўжалигида ишбилармонлик муҳитининг умумий кўрсаткичи бўйича сезиларли ўсиш қайд этилди (жорий йилнинг март ойига нисбатан +10 пункт). Шу билан бирга, қишлоқ хўжалигида бизнеснинг ҳозирги ҳолати кўрсаткичи 10 пунктга ошди ва кутиш кўрсаткичининг энг сезиларли ўсиши (+ 11 пункт) қишлоқ хўжалигида ҳам кузатилмоқда. Шундай қилиб, қишлоқ хўжалиги сектори хавф-хатар ва шокларга нисбатан энг барқарор характерга эга бўлиб, ҳукумат томонидан соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар унинг самарадорлигини оширади, деб ҳисоблайди экспертлар.


2022-yil 14-may kuni Bosh konsulxonada "OCHIQ ESHIKLAR KUNI".

2022-yil 14-may kuni soat 10:00dan 16:00ga qadar O'zbekiston Respublikasining Istanbul shahridagi Bosh konsulxonasida fuqarolar uchun "OCHIQ ESHIKLAR KUNI" tashkil etiladi.


...
Interaktiv xizmatlar boti ishga tushganligi xususida

O'zbekiston Respublikasining Istanbul shahridagi Bosh Konsulxonasi tomonidan Telegram platformasida o’zbek tilidagi interaktiv xizmatlar boti ishga tushirildivata


...
Бизнесни қўллаб-қувватлашга 300 миллион доллар

19 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун қўшимча рағбат бўлиб хизмат қиладиган “Ҳудудларда тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш механизмларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Гап ҳудудларда амалга оширилаётган тадбиркорлик лойиҳаларини катта миқдорда молиявий қўллаб-қувватлаш, ишбилармонлар ташаббусларининг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш ҳақида бормоқда.


...
Бугунидан рози одамлар

Бугун Ўзбекистонда аҳолини кучли ижтимоий ҳимоялаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди, бу борада алоҳида барқарор ривожланиш стратегияси ишлаб чиқилди. 


“Иннопром-2022: Марказий Осиё” – технологик жиҳатдан кескин ривожланиш макони

25 апрель куни Ўзбекистон пойтахтида  «Иннопром. Марказий Осиё» Халқаро саноат кўргазмаси ўз ишини бошлади. Бу минтақада инвестициявий, саноат ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни фаоллаштириш, шунингдек, янги ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари корхоналари ўртасида саноат кооперациясини ривожлантиришга қаратилган энг йирик тадбирдир.


“ИННОПРОМ. Марказий Осиё”: Йирик инвесторлар ва юқори даражадаги меҳмонлар платформаси

25-27 апрел кунлари «Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазмалар мажмуасида «ИННОПРОМ. Марказий Осиё» халқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири. 


Умуминсоний қадриятлар акс этган янги ҳаёт нафаси «Бойсун баҳори» элларни, дилларни ўзаро боғлайди

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 7 февралдаги қарорига мувофиқ, 7-8 май кунлари Бойсун туманида халқимизнинг кўп асрлик қадриятларини тараннум этувчи «Бойсун баҳори» халқаро фольклор фестивали бўлиб ўтади. Ҳозир ЮНЕСКО, Маданият вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ўтказиладиган ушбу халқаро санъат анжуманига ҳар жиҳатдан пухта ҳозирлик кўрилмоқда.


...
Афғонистон Ўзбекистон темир йўлчилари билан ҳамкорликни тўхтатишни режалаштираётгани ҳақидаги маълумотларни рад этди

Термиз шаҳрида Ўзбекистон ва Афғонистон темир йўл делегациялари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди